Афғонистонда таниқли тележурналист ва аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси Малала Майванд ўлдирилди
- 12.12.2020 20:40
- 459
- Хориж
У Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятида яшаган ва ишлаган. Пайшанба куни эрталаб Малала ишга кетаётганда, унинг машинаси номаълум шахслар томонидан ўққа тутилган. Автомобиль ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлган.
Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни бўйнига олмаган. Аммо бу минтақада Толибон ҳаракати, Исломий давлатлар гуруҳи жангарилари жуда фаол.
«Чегара билмас репортёрлар» ташкилоти маълумотларига кўра, Афғонистон матбуот ходимлари учун дунёдаги энг хавфли мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ўтган ой бу ерда икки афғон журналисти бомба портлашидан ҳалок бўлган эди.
Малала Майванд ҳам 15 давлатда йил бошидан буён 42 нафар ОАВ ходимларининг ўлдирилиши ҳақида Халқаро Журналистлар Федерацияси ҳисоботи чоп этилган куни отиб ташланди.
Теглар:
Афғонистон