Афғонистонда тошқиндан 150 га яқин киши ҳалок бўлди

Афғонистон шарқидаги Нуристон вилоятида юз берган кучли сув тошқини оқибатида 40 дан 150 гача одам ҳалок бўлди, дея хабар берди маҳаллий телеканаллар.

Ariana News хабар беришича, тошқин Қамдиш минтақасидаги Меҳердиш қишлоғида тунда содир бўлган. Камида 40 киши тошқин қурбони бўлди - уларнинг жасади топилган. Кучли сув оқимлари 100 га яқин уй ва чорва молларини оқизиб кетди.

Ўз навбатида, 1TV News телеканали вилоят кенгаши раҳбари Сайдулла Нуристоний маълумотига биноан тунда тошқин натижасида 150 га яқин одам вафот этгани ҳақида хабар берди.