Афғонистонда уюштирилган портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
- 29.06.2020 17:59
- 28
- COVID-19
Афғонистон жанубидаги Гилменд вилоятида жойлашган бозорлардан биридан уюштирилган портлаш оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.
Тақдим этилган маълумотга кўра, “Толибон” (Ўзбекистонда тақиқланган) террорчилик ҳаракати назоратида бўлган Сангин ҳудудида қўлбола портлаш ускунаси ҳаракатга келтирилган.
Толибонлар вакили Забиулла Мужоҳид бомба портлатилганини инкор қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, бозорда аскарлар томонидан отишма уюштирилган ва бунинг оқибатида бир нечта тинч аҳоли ҳалок бўлган ва жароҳатланган.