Аҳолиси сони тобора қисқариб бораётган давлатлар

Ҳар йили дунё аҳолиси кескин ўсиб боряпти, бу тез суръатларга қарамай, баъзи давлатлар нобуд бўлишда давом этиб, уларнинг аҳолиси сони камайиб бормоқда.

Лесото

Жанубий Африкадаги бу давлатда аёллар 18 мартагача туғадилар, даҳшатли эпидемиологик ва антисанитария шароитлари туфайли жуда кам бола омон қолади.

Йиллик ўсиш атиги 0,116 фоизни ташкил қилади. Ўртача умр кўриш 37 йил.

Болгария

БОЛГАРИЯ — 5avenue-medtur.ru

Ўлим даражаси туғилиш даражасидан бир ярим баравар юқори. 2001 йилдан 2011 йилгача аҳоли сони 564 331 кишига камайган.

Ҳар йили мамлакат 60 минг кишини йўқотади. Бугунги кунда Болгарияда 6 974 140 фуқаро истиқомат қилади, 1989 йилда эса бу кўрсаткич 8 987 000 киши бўлган.

Литва

Литовским военным запретят посещать Кыргызстан. Литва рассматривает  возможность запрета на въезд военнослужащих в «недружественные» страны –  K-News

Аҳоли сони 2 794 322 кишини ташкил этади. 20 йил ичида бу кўрсаткич 692 минг кишига камайди. Ҳар йили меҳнатга лаёқатли аҳолининг сони 2 фоизга камайиб бормоқда.

Туғилишнинг пастлиги, умр кўриш давомийлиги ва Литвани ўз ичига олган Европа Иттифоқининг ривожланган мамлакатларига миграция миллатнинг насл бузилишига олиб келиш эҳтимоли жуда катта.

Латвия

Отдых в Латвии. Все что нужно знать о Латвии: климат, курорты, кухня, виза

2000 йилдан 2014 йилгача мамлакат ўз аҳолисининг 16 фоизини йўқотди. Меҳнатга лаёқатли фуқаролар сонининг камлиги ва миграциянинг юқорилиги мамлакат ҳалокатининг асосий сабаблари ҳисобланади.

2020 йил ҳолатига кўра, аҳоли сони 1 873 999 кишини ташкил этган бўлса, кейинги йилларда бу кўрсаткич деярли 2,5 миллион кишини ташкил қилган.

Латвия ЕИ аъзоси ва бу мамлакатнинг кўплаб фуқаролари бу имкониятдан иқтисодий жиҳатдан ривожланган Европа Иттифоқи мамлакатларида яшаш ва ишлаш учун фойдаланишади.

Гвинея-Бисау

Давлат рўйхатида турадиган 1 миллион 991 минг 587 киши сони кўп сонли низолар, тўнтаришлар ва эпидемиялар туфайли доимий равишда камайиб бормоқда.

Чад

Аҳоли сони 16 790 288 киши. Табиий ўсиш мингга 41,7, гўдаклар ўлими эса  мингга 68,6.

Афғонистон

Доимий тўқнашувлар ва вайрон бўлган инфратузилма туфайли гўдаклар ўлими даражаси 1000 кишига 247 тага етади, бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Беларусь

10 йил ичида аҳоли сони қарийб ярим миллионга камайди ва ҳозир 9 миллион 451 минг 613 кишини ташкил этади.

Мамлакатдаги юқори даражадаги миграция сиёсий репрессиялар фонида содир бўлмоқда.

Россия

Рўйхатга олинган фуқаролар сони 146 171 015 нафарни ташкил этади. 15 йил давомида туғилиш ўлим даражасидан паст бўлган.

Фақат 2019 йилда ўз жонига қасд қилишларнинг умумий сони 17 192 тани ташкил этди. Россия бу вақт ичида ўз жонига қасд қилишлар сони бўйича дунёда 3-ўринни эгаллади.

Давлат собиқ СССРнинг қўшни давлатларидан кўплаб муҳожирларни жалб қилиш орқали муаммони ҳал қилишга уринмоқда.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.