Ал-Ақсо масжидида Исроил полицияси билан тўқнашувда 100 га яқин фаластинлик яраланди
- 05.04.2023 13:48
- 20
- Хориж
Бугун Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида Исроил полицияси билан тўқнашувлар натижасида 100 га яқин фаластинлик яраланди. Исроил полицияси 400 дан ортиқ кишини ҳибсга олди, деб хабар берди Al Mayadeen.
Аввалроқ WAFA агентлиги исроиллик кучлар масжидга шовқин соладиган граната ва кўздан ёш оқизувчи газ, шунингдек, резина ўқ ва таёқлардан фойдаланган ҳолда масжидга бостириб киргани ҳақида хабар берган эди. Фаластин Қизил Ярим Ой жамиятига кўра, полиция шифокорларнинг воқеа жойига етиб боришига тўсқинлик қилган.
Бугун эрталаб Исроил армияси матбуот хизмати Ғазо секторидан Исроилга тўққизта ракета учирилганини эълон қилди, улардан бири Сдерот шаҳридаги заводга теккан.
Миср, Иордания ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирликлари Исроил ҳаракатларини кескин қоралади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!