Алимент тўлови устида келиб чиққан жанжалда эр собиқ хотинини бўғиб ўлдирди

Қашқадарё вилоятида алимент низоси юзасидан қотиллик содир этилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 8 сентябрь куни соат 01:00 ларда фуқаро Т.Э. (1979 йил туғилган) Нишон тумани «Истиқбол» маҳалласида яшовчи собиқ турмуш ўртоғи Т.П. (1981 й.т.) билан алимент пуллари низоси бўйича ўзаро жанжаллашиб, қўллари билан буғиб, собиқ турмуш ўртоғини қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Т.Э.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.