Аляска учбурчаги

Бермуд учбурчагини ҳамма билади, Молебск учбурчаги ҳақида эшитган, аммо Аляска учбурчаги ҳам борлигидан кўпчилик хабардор эмас.

Хўш, Аляска ҳақида биз нимани биламиз? Билганимиз шуки, сайёрамиз шимолидаги бу ҳудуд бир пайтлар Россияга қарашли бўлган ва 200 йилча аввал Америкага арзимаган пулга сотиб юборилган.Яна билганимиз қидирувчилар олтин излаб, нефть топишган. Ҳозир бу ерда кам одам яшайди ва хушманзара жой бўлишига қарамай, у ерга боришга ҳамма интилавермайди. Асосий транспорт унча катта бўлмаган хусусий самолёт. Негаки, Аляскада тайинли йўлнинг ўзи йўқ.

Ана шу тасаввурлар ортида даҳшатли сир яширинган. Гап шундаки, Аляскада учбурчак шаклида сирли участка бор. Бурчакларида Жуно,Анкореж ва Барроу шаҳарлари жойлашган. Ушбу учбурчакда кейинги ярим асрда 20 мингдан кўпроқ одам бедарак йўқолган. Бошқача айтганда, бу ерда ҳар куни битта одам йўқолади. Уларнинг барчасига жиноий иш очилган, аммо шу пайтгача бирортаси ёпилмаган.

Одамлар ғойиб бўлишини ёввойи ҳайвонлар ҳужуми ёки жиноий ҳаракатлар билан изоҳлашга уринишлар зое кетди. Негаки, ҳар иккала ҳолатда ҳам қурбон бўлган одамдан қандайдир из қолиши керак-ку. 20 минг киши жасадини ном-нишон қолдирмай яширишнинг асло иложи йўқ. Бунинг устига ғойиб бўлиш шунчаки «Ўрмонга борган-у,қайтиб келмаган»дай кўринмайди. Жуда сирли ва шубҳали.

Мисол учун, 1950 йил январда АнкорежданМонтара штатидаги Грет-Фописга бортида 44 нафар ҳарбий хизматчи бўлган Доуглас C-54 Скймаcтер самолёти ҳавога кўтарилди. Учишдан 2 соат ўтиб, самолёт радарлардан ғойиб бўлди.Қидирув ҳеч қандай натижа бермади - на самолёт парчалари, на одамлар қолдиғи топилган. Бу фожиа АҚШда ҳозиргача ҳарбий хизматчиларнинг энг кўп йўқолиши сифатида эсланади.

1972 йилда айнан ана шу ҳудудда конгрессмен Хейл Бобгиснинг хусусий самолёти изсиз ғойиб бўлди. Қидирувда на самолёт, на эгаси топилган.Ҳодисаларга у жойларда НУЖлар кузатилиши,шунингдек мунтазам “Қор одам билан учрашувлар янада сирли тус  беради. Айрим тадқиқотчилар таъкидлашича, Аляска учбурчагида аллақандай ғайритабиий электромагнит майдони бор, эҳтимол,у параллель оламга йўлак очади. Бу фантастик тахминдай туюлса-да, одамлар ғойиб бўлишига бирмунча яқинроқ изоҳга ўхшайди.Аммо у қандай рўй беришини ҳеч ким тушунтириб бера олмайди.

Мудофаа вазирлигининг разветка бошқармаси таҳлилчиларидан бири ХХ аср охирида ўзининг шахсий текширувини ўтказди. У текширувни якунлагач, Аляска учбурчагида камида учта ўзга сайёраликлар базаси аниқланганини билдирди.Улардан бири Алясканинг шарқий қисмида Хейс тоғи этагида жойлашган. Уфологлар ушбу базага кира олмаган бўлса-да, унинг мавжудлигига шубҳа қилишмайди. Аммо Аляскада ўзга сайёраликлар пайдо бўлаётганига ҳеч қандай далил йўқ. Унда одамлар қаерга ғойиб бўляпти? Бу сирлигича қолмоқда.

Т.Шомуродов тайёрлади.