Антрактидадаги яширинган «қадимги ёвузлик»

Ғайритабиий ҳодисаларни татқиқ этувчи айрим олимлар Антрактидани ўрганиш хатарли, деб ҳисоблашади. Унга жисмоний тазйиқ ўтказиш -  ковлаш, бурғулаш янада хавфли.

Гап шундаки, оқ қитъа қаърида қадимги ёвуз кучлар яширинган ва одамлар бехосдан уларни озодликка чиқариб юбориши мумкин. Бундан ҳам баттари -ғайритабиий ҳодисаларни ўрганувчи тадқиқотчиларни сирли пирамидалар ташвишга солмоқда.

Бу пирамида Элсуорт тоғида - Жанубий Америка қаршисида жойлашган, 1935 йилда ҳаводан америкалик тадқиқотчи Линколин Элсуорт томонидан аниқланган. Пирамида тўрт қиррали, томонлари 2х2 километр ҳажмда, баландлиги ҳам 2 километр. Уни ҳозиргача ҳеч ким тадқиқ қилмаган. Кўпчилик олимлар пирамидани табиий, деб ҳисобласа, фанга муқобил тадқиқотчилар уларни ё одамзод қурган, ё бошқа ақлли мавжудотлар барпо этган, деб таъкидлашади.

***

Ҳақли хавфсираш

Олимларнинг хавфсирашларида жон бор: Абадий музликлар қаърида қулай фурсат келишини кутиб, қадимий вируслар яшириниб  ётибди. Агар улар юзага чиқса, одамзод чорасиз қолиши аниқ.

Гап шундаки, бирор касалликка қарши иммунитет ҳосил бўлиши учун маълум вақт керак. Агар глобал исиш ва абадий  музликларни жадал эриши натижасида вируслар юзага чиқиб қолса, инсоният унга қарши иммунитет ҳосил қилишга улгурмайди.

«Биз муз остида қандай вируслар борлигини билмаймиз, - дейди вирусолог Марион Купманс, - аммо ўйлашимча, улардан бири полиомиелитнинг қадимий шаклини чақирувчи вирус бўлиши мумкин».

Олим Артктикани кузатиш тармоғи яратиш ва вирусларни пайдо бўлишига имкон бермасликни таклиф қилган.

Т.Шомуродов тайёрлади.