АҚШ Афғонистондаги қўшинини олиб чиқишни тўхтатди
Қўшма Штатлар Афғонистондаги қўшинини олиб чиқиш ишлари 15 январга қадар тўхтатилганини тасдиқлади. Вазифанинг якунланиши “Толибон” ҳаракати билан олиб бориладиган музокаралар натижасига боғлиқ. Бу ҳақда Германия Федератив Республикаси мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр маълум қилди.
“Биз ҳозир Оқ уйдан тасдиқнома олдик. Бу яхши. АҚШ қўшинини олиб чиқиш 15 январга қадар қолдирилди ва 2,5 минг кишилик контингент (одамлар, гуруҳлар мажмуи) сони сақлаб қолинади. Бу кейинги режалаштириш учун муҳим”, деди вазир Берлиндаги Кербер фонди томонидан ташкил этилган ташқи сиёсий форумда.
“Барчамиз ушбу вазифада иштирок этяпмиз ва бу ҳар доим ушбу вазифа якунланиши, келишув шартлари бажарилишига боғлиқ бўлган. Айни вақтда Толибон ва Афғонистон ҳукумати ўртасидаги тинчлик музокараларда муҳокама қилинмоқда. Эҳтимол АҚШ кейинчалик НАТО қўшинларининг муддатидан олдин олиб чиқилиши, ушбу оғир музокаралар олиб борилиши учун зарур бўладиган муҳлатни бера олмайди”, алоҳида таъкидлади Крамп-Карренбауэр.