АҚШ давлат департаменти коронавируснинг лабораторияда вужудга келганлигини тасдиқловчи далилга эга эмас

АҚШ давлат департаментининг разведка ва ўрганиш бюроси коронавируснинг сунъий ишлаб чиқилганлигини исботлавчи далилга эга эмас, дея хабар берди бюро раҳбари ва АҚШ бош котибининг ёрдамчиси Эллен Маккарти.

“Бу бизнинг нуқтаи назаримиз – дунёнинг барча олимлари коронавируснинг генетик тизимини ўрганиб чиқди. Унинг дастурланганини ёки қандайдир йўллар билан ишлаб чиқилганини исботловчи далил мавжуд эмас”, деб таъкидлади Маккарти.

Олдинроқ, АҚШ қуролли кучларининг бирлашган қўмиталари штаб раҳбарлари раиси, генерал Марк Милли, АҚШ мудофаа вазирлигидагилар коронавируснинг лабораторияларда пайдо бўлганлигига шубҳа билдираётганларини ва уни табиий шароитда вужудга келганлиги тўғрисидаги фаразлар кўпроқ ҳақиқатга яқинроқ эканлигини маълум қилган эди.