АҚШ ЖССТга муқобил ташкилот тузиши мумкин
- 07.05.2020 16:27
- 53
- Хориж

Вашингтоннинг фикрига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 пандемиясининг олдини ололмади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео Fox Business телеканали билан бўлган жонли эфирда фикр билдирди.
Помпеонинг таъкидлашича, айни вақтда АҚШ ҳукумати ЖССТга нисбатан келгусидаги режаларни тузиб чиқмоқда. “Президент бизнинг олдимизга аниқ мақсадни қўйди: ЖССТ яна бир бор омадсизликка учрашига йўл қўймаслик лозим. Агар ЖССТ ўз вазифаларини бажара олмаса, унинг ҳисобига юз миллион долларлаб маблағ ўтказишга йўл қўймаслик зарур”.
АҚШ давлат котибининг сўзларига кўра, АҚШ соғлиқни сақлаш борасида етакчиликни сақлаб қолиш имконини топа олади. Вашингтон тиббиёт соҳасидаги халқаро алоқаларни қандай қилиб олиб боришни билади ва шу сабабдан ҳам соғлиқни сақлаш борасидаги ўзининг янги ташкилотини тузишга тайёр.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Кредит олиш осон, уни қайтариш эса...
- Кеча, 19:03
- Қишлоқ хўжалиги
Япониянинг Нара шаҳри ҳокими - Самарқандда
- Кеча, 17:50
- Самарқанд
Маҳаллангиз номи маъносини биласизми?
- Кеча, 17:05
- Самарқанд