АҚШ Конгрессменлари Трампни Россияга қарши янги санкциялар жорий этишга чақирди
АҚШ Конгресси вакиллари палатасининг ташқи ишлар қўмитаси раиси демократ Элиот Энгель ва қўмитанинг катта республикачиси Майкл Маккол АҚШ Президенти Дональд Трампни Москвада бўлиб ўтган намойишларда “инсон ҳуқуқларининг қўпол бузилганлиги” учун Россияга қарши санкцияларни жорий этишга чақирди. Мазкур хабар Элиот Энгель сайтида чоп этилди.
Хусусан, Америкалик сиёсатчиларнинг фикрига кўра, конгрессменлар санкцияларни ҳуқуқбузарликларга масъул бўлган муайян шахсларга нисбатан қўлланилишини сўрашган.
Сўнги икки ой ичида Россия пойтахти Москвада Мосгордумада ўтказиладиган сайловлар билан боғлиқ бир неча норозилик намойишлари бўлиб ўтганини эслатиб ўтамиз. Уларнинг баъзилари ҳукумат розилиги билан тинч ўтган, бироқ баъзи намойишлар қонуни бузилган ҳолда ўтказилди. Натижада айнан шундай намойишлар ҳибсга олинишлар, шунингдек, полиция ходимларига нисбатан кўплаб номаъқул ҳаракатлар билан тугаган.