АҚШ контингентнинг учдан бир қисмини Афғонистондан олиб чиқди
Қўшма Штатлар кучларининг учдан бир қисмини Афғонистондан олиб чиқди, дея хабар қилди мамлакат Марказий қўмондонлиги.
"АҚШ Марказий қўмондонлиги чиқариш жараёнининг 30-44 фоизи бажарилган деб баҳоламоқда", дейилади қўмондонлик веб-сайтида.
Унда материаллар билан 300 га яқин юк самолётлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилгани ва утилизация қилиш учун 13 минг дона ускуна Мудофаа вазирлигининг материал-техник таъминлаш агентлигига топширилганлиги кўрсатилган.
Аввалроқ АҚШ маъмурияти 1 майдан 11 сентябргача бўлган даврда Афғонистондаги қўшинларини иттифоқчилар билан келишилган ҳолда олиб чиқиб кетишини маълум қилган эди. 2020 йилда Қўшма Штатлар ва Толибон Дохада 18 йилдан ортиқ давом этган урушда биринчи тинчлик шартномасини имзолади. Бу 14 ой ичида Афғонистондан хорижий контингент дислокацияси (олиб чиқилиш) ва маҳбуслар алмашинувидан сўнг мамлакатлараро мулоқот бошлашни назарда тутади. Лекин шартнома имзоланганидан буён Толибон Вашингтонни бир неча бор уни бузганликда айблаган.