АҚШ мамлакатдаги етакчи ОАВларни молиялаштиришни тўхтатди. Ернинг астероид билан тўқнашуви оқибатлари айтилди. Испанияда маош камаймаган ҳолда иш вақтлари қисқартирилмоқда

🔹 Исроил мудофаа вазири армияга Ғазо аҳолисини тарк этиш режасини тайёрлашни буюрди. Режа Ғазо фуқароси хоҳлаган жойга чиқишини ўз ичига олади. Испания, Ирландия ва Норвегия каби қатор давлатлар Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари юзасидан “ёлғон айбловлар қўйган” ва “қонун бўйича” анклав аҳолисини қабул қилишга мажбур" дейди вазир.

🔹 Олма-ота полицияси наркотик моддалар етказиб берувчи халқаро канални ёпди. Шаҳарга тўғридан-тўғри АҚШдан келган посилка ичидан наркотик моддалар солинган марихуана ўрамлари топилган.

🔹 АҚШ мамлакатдаги етакчи оммавий ахборот воситалари — Politico, The New York Times ва Associated Press нашрларини ҳукумат томонидан молиялаштиришни тўхтатди.

🔹 Доналд Трамп туғилганда жинси эркак деб белгиланган трансгендер аёлларни спортда иштирок этишини тақиқловчи фармон тайёрлади.

🔹 Олимлар 2032 йилда Ер билан тўқнашиши мумкин бўлган тахминан 500 метрли астероид тўқнашуви оқибатини баҳолашди. Тўқнашув атмосферанинг юқори қатламларига юзлаб миллион тонна чангни чиқариб юборади. Бу глобал совиш келтьириб чиқаради, Ер юзаси ҳарорати потенциал равишда 4˚C га тушади, ёғингарчилик 15 фоизга камаяди ва озон қатлами емирилади.

🔹 Трампнинг узоқ кутилган “тинчлик режаси” бир неча кун ичида эълон қилиниши мумкин. Катта эҳтимол билан лойиҳа Германияда 14 февралда бошланадиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида тақдим этилади. Шартномани тақдим этувчи Украина ва Россия бўйича махсус элчи Кейт Келлог мулоҳазаларига кўра, режа “куч орқали тинчлик” тушунчасига асосланади.

🔹 Испания ҳукумати иш ҳақини ўзгартирмаган ҳолда расмий иш ҳафтасини 2 соат (40 соатдан 37,5 соат)га қисқартиришга қарор қилди.