Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШ ўз ихтиёрида бўлган дунёдаги энг кучли атом бомбасини йўқ қилишни режалаштирмоқда

Пентагон АҚШ энг кучли атом жанговар каллаги бўлган В83-1 термоядровий бомбасини йўқ қилмоқчи эканини эълон қилди. Бу АҚШ миллий мудофаа стратегиясидан келиб чиққани айтилмоқда.

“В83-1 гравитациявий бомба бўлиб унинг чекловлари ортиб бораётгани ва техник хизмат кўрсатиш харажатлари ошиши туфайли қуролланишдан чиқарилади”, — дейилади ҳужжатда.

Қайд этилишича, яқин келажакда “етиш қийин бўлган ва «чегарадан чиққан» нишонларга таҳдид яратиш мақсадида мавжуд бошқа имкониятлардан фойдаланиш режалаштирилмоқда. Ҳужжатга кўра, "бундай нишонларни йўқ қилишни яхшилаш учун" Мудофаа вазирлиги "ўзининг идоралараро ҳамкорлари билан ишлаш ва мавжуд концептсиялар асосида" янги воситани ишлаб чиқади.

В83-1 термоядровий бомба қуввати 1,2 мегатоннадир.