АҚШ Россия ва Хитойни ўз мақсадлари йўлида коронавирус пандемиясидан фойдаланишга уринаётганликда айблади

АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспер “La Stampa” газетасига берган интервьюсида Россия ва Хитой коронавирус пандемиясидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишга ўринаётганликларини таъкидлади.

Пентагон раҳбари Москва томонидан Италияга кўрсатилган ёрдамни сўзларининг тасдиғи сифатида келтирди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат Римнинг иттифоқдошлари билан муносабати ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Мутахассис коронавирус туфайли вужудга келган дунёдаги вазият барқарор эмаслигини таъкидлади.