АҚШ Россияга нисбатан қўлланилган санкцияларни бекор қилиш шартларини маълум қилди
- 03.08.2020 17:55
- 378
- Хориж
Агар Россия Федерацияси хорижда тажовузкорликдан ўзини тийиб, Қўшма Штатлар ва Европа билан дўстона ҳамкорликни йўлга қўйса, АҚШ томонидан қўлланилаётган санкцияларга ҳожат қолмайди. Бу ҳақда АҚШ хавфсизлик масалалари бўйича президент маслаҳатчиси Роберт О’Брайен The Washington Post нашрида чоп этилган мақоласида маълум қилди.
“Агар Россия АҚШнинг ҳамкорига айланса, савдо-сотиқ гуллаб яшнайди ва бу ҳамкорликдан нафақат икки мамлакат, балки бутун дунё манфаатдор бўлади”, деб ёзилган мақолада.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Россия билан янги муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, О’Брайеннинг таъкидлашича, Рональд Рейген давридан бери ҳеч бир АҚШ президенти бундай ҳаракатларни амалга оширишга журъат этмаган.