АҚШ Сенати рекорд даражадаги ҳарбий бюджетни тасдиқлади

АҚШ Сенати кеча 2024 молия йилида мудофаа харажатлари, жумладан, Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда 880 миллиард доллардан ортиқ бўлган қонун лойиҳасини маъқуллади.

Мажлисни  C-SPAN  телеканали эфирга узатган.

Конгресс юқори палатасининг 86 нафар аъзоси қонун лойиҳасини ёқлаб, 11 нафари қарши овоз берган.

14 июль куни АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ҳужжатнинг Сенат томонидан қабул қилинганидан фарқ қилувчи ва республикачилар томонидан ишлаб чиқилган айрим ташаббусларни ўз ичига олган ўз версиясини маъқуллаган эди. Бунга агар ўзларида бу тартиб тақиқланган бўла туриб, ҳарбий хизматда бўлган аёлларга бошқа штатларда давлат тиббий суғуртаси ҳисобига аборт қилишни тақиқлаш ва бошқалар киради. 

Айтилишича, ҳужжатнинг икки варианти ўртасидаги зиддиятларни бартараф этиш билан келишув комиссияси шуғулланади. Кейин уни АҚШ президенти демократ Жо Байден имзолаши керак бўлади.

Аввалроқ АҚШ Сенати мудофаа бюджетига Киевга ҳарбий ёрдамни чеклаш бўйича тузатиш киритишни қўллаб-қувватламаган эди.