АҚШ шимоли-шарқидаги тошқинлар қурбонлари 45 кишига етди
АҚШ шимоли-шарқида "Ида" бўрони оқибатида содир бўлган кучли ёмғир ва сув тошқинлари қурбонлари сони 45 кишига етди, дея хабар бермоқда CNN маҳаллий ҳукумат маълумотига таяниб.
Аввалроқ 29 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
23 кишининг ҳаётига зомин бўлган офатдан Нью-Жерси штати энг кўп зарар кўрди. Нью-Йорк штатида 15 киши бўрон қурбони бўлди. Пенсильвания штати расмийлари камида беш нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлганини тасдиқлади. Мериленд ва Коннектикутда ҳам қурбонлар бор.
Аввал хабар берганимиздек, 26 август куни бўрон пойтахт ҳудудини, Пенсильвания, Нью-Жерси ва Нью-Йоркни қамраб олди. АҚШнинг Шарқий соҳилида кучли давомли ёмғир ёғди. Маҳаллий телеканаллар кўчалар ва уйларни сув босгани, дарё бўйидан тошгани тасвирларини намойиш этди. Одамлар эвакуация қилинмоқда.
Штат губернатори Кети Хоккулнинг сўзларига кўра, президент Жо Байден табиий офат билан курашиш учун ҳар қандай ёрдам кўрсатишга ваъда берган. Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.