АҚШда маблағ танқислиги кутилмоқда: Молия вазири Конгрессни фавқулодда чоралар кўришга чақирди
АҚШ молия вазири Жанет Еллен, агар Конгресс АҚШ давлат қарзининг қонуний чегарасини кўтармаса ёки унинг амал қилишини тўхтатмаса, АҚШ ҳукумати 1 июнга келиб маблағ етишмаслигига дуч келиши ҳақида огоҳлантирди. Бу Қўшма Штатлар тарихида ҳеч қачон бўлмаган дефольтни келтириб чиқаради.
Шифт (қарзнинг рухсат этилган максимал миқдори)ни кўтармасдан, АҚШ ҳукумати янги кредитлар ололмайди.
Душанба куни Еллен Конгрессни имкон қадар тезроқ 31,4 триллион доллар қилиб белгиланган чегарани оширишга чақирди.
Чорак охиригача, яъни июнь ойига қадар Молия вазирлиги ўз қарзларини олдинги режаларга нисбатан қарийб 449 миллиард долларга оширишни режалаштирмоқда. Шундай қилиб, уларнинг ҳажми тахминан 726 миллиард долларни ташкил қилади.
Давлат қарзи чегарасини ошириш АҚШ учун жуда кенг тарқалган жараён: 1960 йилдан бери бу 78 марта содир бўлган.
Январ ойида Конгрессга юборилган яна бир мактубида Еллен Ғазначилик дефолтга йўл қўймаслик учун "фавқулодда чоралар"ни қўллашни бошлаганини айтди.
Қўшма Штатлар дефольт таҳдидига дуч келиши мумкин, яъни ҳукуматнинг ўз қарзларини тўлашга расман қодир эмаслиги. Воқеаларнинг бундай ривожланиши жаҳон молиявий бозорларини тушириши ва АҚШга "ишончли ўйинчи" сифатидаги ишончни йўқ қилиши мумкин.