АҚШнинг 12 штати Байденга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди
12 штат маъмурияти АҚШ президенти Жо Байденнинг халқ саломатлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги фармони учун судга даъво билан мурожаат қилди. Штатлар вакиллари давлат раҳбарининг қарорлари аҳоли учун катта маблағ сарфланишини келтириб чиқаради, деб ҳисоблашади. Бу ҳақда The Hill хабар берди.
Даъво республикачилар партияси бошчилигидаги штатлар томонидан берилган: Миссури штатининг бош прокурори Эрик Шмитт уни судга юборган ва Арканзас, Аризона, Индиана, Канзас, Монтана, Небраска, Огаё, Оклахома, Жанубий Каролина, Теннесси ва Юта ҳукумати бундай қадамни қўллаб-қувватлаган.
Аввало, даъво муаллифлари Байден фармонида мавжуд бўлган гўё иссиқхона газлари ташланиши зарари жамиятга 9,5 триллион долларга тушишини танқид қилишмоқда.
"Булар қишлоқ хўжалигида, электр энергиясини ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилишда, шунингдек бошқа ҳар қандай иқтисодий фаолиятда тартибга солишнинг ўта кучайишини асослаш учун етарлича катта маблағ", дейишди улар демократик ҳукумат америкаликлар ҳаётининг кўп жиҳатларига аралашишидан хавфсираб.
Февраль ойида Қўшма Штатлар расман Париждаги иқлим келишувига қайтгани маълум бўлди. Байден ҳукумати келгуси йилларда атмосферани булғашни кескин қисқартиришга ваъда берди. Мамлакат илгари собиқ давлат раҳбари Дональд Трамп томонидан келишувдан чиқарилган эди.