Араб давлатлари Ғазони тиклашга 53 миллиард доллар сарфламоқчи. Зеленский тинчлик сари биринчи қадамни айтди. Грузияга озиқ-овқат ва дори-дармонлар вертолётда етказилади

🔹 Трамп сешанба куни Оқ уйнинг амалдаги раҳбари сифатида Конгресснинг ҳар икки палатасида нутқ сўзлади. Унда АҚШнинг ички ва ташқи сиёсатига тегишли қатор муҳим ташаббуслар эълон қилинди. Шунингдек, Трамп Зеленскийдан тинчлик музокараларини бошлаш таклифи билан мактуб олгани ҳамда Россиядан ушбу музокараларга тайёрлиги ҳақида “ишончли сигналлар” олганини қайд этди. Нутқида у Панама канали ва Гренландия каби муҳим геосиёсий бойликларни қайтариб олишда қатъийлигини таъкидлади.

🔹 Қозоғистонда 15 мартдан 30 июнга қадар бир қатор нефть маҳсулотларини Евроосиё иқтисодий иттифоқидан ташқарига олиб чиқишга тақиқ жорий этилади.

🔹 Араб давлатлари лигасига аъзо давлатлар саммитида фаластинликларнинг ўз ҳудудида мустақил суверен давлат яратиш ҳуқуқини тасдиқлади. Айни пайтда Оқ уй ва Исроил Ғазо аҳолисини кўчирмасдан қайта қуриш режасига қарши ва Араб Лигасининг Ғазони қайта тиклаш учун беш йил давомида 53 миллиард доллар сармоя киритиш таклифини рад этди.

🔹Зеленский Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилишга тайёрлиги ҳақида гапирди. Киев можарога барҳам бериш учун “тезкорликка” тайёр. Бунда “биринчи қадам: маҳбусларни озод қилиш ва осмондан ўт очишни тўхтатиш, энергетика ва бошқа фуқаролик инфратузилмаларига бомбардимонни тақиқлаш бўлиши мумкин. Агар Россия ҳам шундай қилса” Украина кейинги босқичларни тезроқ амалга ошириш ва Қўшма Штатлар билан якуний тинчлик битимини келишиш устида иш бошлашни талаб қилади.

🔹 Канада АҚШ товарларига жавоб божлари жорий қилади. 4 март куни Оқ уй АҚШ ҳукумати Канада ва Мексикага тарифлар жорий этишини маълум қилган эди.

🔹 Британия фуқаролигини олишга интилаётган АҚШ фуқаролари сони Доналд Трампнинг президентликка қайта сайланиши ортидан рекорд даражага етди. Ўтган йили 6100 дан ортиқ америкалик Британия фуқаролигини олиш учун ариза топширган.

🔹 Франция президенти бугун халққа фавқулодда мурожаат қилмоқчи. "Азиз ватандошларим, бугунги ноаниқлик даврида, дунё энг жиддий муаммоларга дуч келганида, мен бугун кечқурун сизларга мурожаат қиламан", дейди Эммануель Макрон ижтимоий тармоқда.

🔹 АҚШ хусийларни хорижий террорчилик ташкилоти деб қайта эълон қилди.

🔹 Грузияга озиқ-овқат ва дори-дармонлар вертолётда етказилади. Мисли кўрилмаган қор йўлларни тўсиб қўйган.

🔹 Қуёш қачон портлайди? Мутахассислар бу борада шундай дейишади: Қуёш портлаши мумкин эмас, чунки у ўта янги юлдуз эмас. Қуёш сариқ миттилар синфига киради ва унинг массаси ўта янги юлдузни яратиш учун етарли эмас. Портлаш ўрнига, миллиардлаб йиллар давомида Қуёш қизил гигант босқичларидан ўтади ва кейин ташқи қатламларини тўкиб, оқ миттига айланади.