Авария бартараф этилди, таҳририятга янги сув тармоғи тортилди
Zarnews.uz сайтида яқинда “Сувнинг қадрини “Сувоқава” биладими? (2019 йил 29 апрель) ва «Сувнинг қадрини “Сувоқава” билмас экан” (2019 йил 30 апрель) сарлавҳали материаллар эълон қилинган эди. Шунингдек, 2019 йил 2 май куни вилоят телерадиокомпаниясининг “Очиқ мулоқот” кўрсатувида ҳам ушбу масала юзасидан тайёрланган лавҳа намойиш этилди.
Ҳақиқатдан ҳам, У.Турсунов кўчасида “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари таҳририяти ҳамда “Шердор плюс полиграф” масъулияти чекланган жамияти биноларига тортилган ичимлик суви қувурининг ёрилиши оқибатида, ушбу корхоналар сув таъминотидан бир неча кун узилиб қолди. Қувур айни пайтда хусусий шахсга тегишли бино остида бўлгани учун уни ковлаб созлашнинг имконияти бўлмагач, эски тармоқ узилиб, 68 метр масофага янги сув тармоғи тортилди.
Ҳозирда авария тўлиқ бартараф этилди ва мазкур корхоналар ичимлик суви билан таъминланди.
Жавоҳир Зугуров.
“Сувоқава” ДУК Самарқанд шаҳар филиали раҳбари.