Самарқанд шаҳрида қанча аҳоли марказлашган канализация хизмати билан таъминланади?

Самарқанд шаҳрида оқава тизимини реконструкция қилиш бўйича 24,9 миллион АҚШ долларига шартномалар имзоланган. Бугунги кунда 1 та оқава сув тозалаш иншооти ва 58,4 километр оқава суви тармоқлари қурилиши ишлари бажарилган. Бу ҳақида бугун вилоят Матбуот уйида ўтказилган анжуманда вилоят “Сувоқава” ДУК мутасаддилари томонидан айтиб ўтилди.
Шунингдек, 1 та оқава сувини тозалаш иншооти ва 3 та оқава суви насос станцияларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари 2020 йилнинг июнь ойига қадар тугатилади.
Мазкур лойиҳа бўйича иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан Самарқанд шаҳрида қўшимча равишда 3 та оқава сувнинг иккиламчи кўтариб бериш насос станцияси, 45 километр канализация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган.
Ушбу ишлар натижасида Самарқанд шаҳрида 80 минг нафардан ортиқ аҳоли марказлашган канализация хизматлари билан таъминланади.
Хуршида ЭРНАЗАРОВА.