Августда газ тармоғига ноқонуний уланиш бўйича 12 та ҳолат аниқланди – етказилган зарар қарийб 3 миллиард
- 09.09.2021 13:19
- 95
- Самарқанд
“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиалининг юридик шахсларга табиий газ етказиб беришни назорат қилиш ҳамда моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш бўлимлари, “Hududgaz Metrologiya” вилоят бўлими ҳамкорлигида якка тартибдаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан газ ўғирликларини аниқлаш бўйича доимий назорат тадбирлари ўтказмоқда.
Ушбу тадбирлар натижасига кўра, жорий йилнинг август ойида маҳсулот ишлаб чиқарувчи айрим тадбиркорлар томонидан шартнома шартларига амал қилмай, газ тармоқларига ноқонуний уланиш бўйича 12 та ҳолат аниқланиб тармоқдан узилди. Тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.
Ноқонуний уланишлар оқибатида газ таъминоти корхоналарига етказилган зарар миқдори 2 миллиард 825 миллион сўмни ташкил этмоқда.
“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали матбуот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа