Автобус ағдарилиб кетиши натижасида икки нафар аёл жароҳат олди. ИИВ расмий маълумот берди

2019 йил 11 июль куни соат 11:00 ларда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи “Гулистон карвон транс сервис” МЧЖ ҳайдовчиси 51 ёшли А.А. бошқарувидаги “Isuzu” русумли автобусни Янгиҳаёт МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Душанбе-Тошкент” йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида бошқарувни эплай олмай йўл четига чиқиб, ағдарилган.

Автобусда 20 нафар йўловчи бўлган, улардан 15 нафари аёл, 3 нафари эркак киши, 2 нафарини вояга етмаганлар ташкил этган. Ҳайдовчи автобусни қизил рангли “Спарк” русумли автомашинаси сиқиб кетганлиги туфайли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганлигини билдирган.

Натижада автобуснинг икки нафар аёл йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Шунингдек қолган 18 нафар йўловчиларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Ҳайдовчи А.А. жароҳат олмаган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.