Автомашинани олиб қочиб, ЙТҲ содир этган “шунқор” шифохонага тушиб қолди
- 21.04.2020 16:43
- 161
- Ҳодиса
2020 йилнинг 18 апрель куни соат 22:30 да 29 ёшли Ж.З. фуқаро 25 ёшли Д.О.га тегишли “Matiz” русумли автомашинасини Зангиота тумани, Ҳаракат маҳалласидаги савдо дўкони олдида калити билан очиқ ҳолатда қолдириб кетганлигидан фойдаланиб, автомашинани олиб қочади.
У автомашинани Тарнов маҳалласи томонга ҳайдаб кетган ва бошқарувни йўқотиб йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган “Зил-130” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Оқибатда Ж.З. тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Инклюзив таълим – болалар тенгдошларини яхши қабул қилишди
- 27 дақиқа аввал
- Таълим
Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" сулҳ битимини имзолади
- 2 соат аввал
- Хориж