Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Автомобиль шинасига яширилган “гашиш” ва “опий” фош этилди

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари божхоначилари давлат хавфсизлик хизмати идоралари вакиллари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган фуқаро Ф.Б. бошқарувидаги “Эпика” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида унда 1 дона полиэтилен ўрам борлиги, унинг ичидаги модда экспертиза хулосасига кўра, соф оғирлиги 1 килограмм 17 граммни ташкил қилувчи “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Б.нинг хонадони ҳам кўздан кечирилганида, ертўладаги автомобиль баллони шинаси ичига 3 дона полиэтилен ўрамлар яшириб қўйилганлиги, мазкур ўрамларнинг ичида жами 3 килограмм. 90 грамм оғирликдаги "опий" ва "гашиш" гиёҳвандлик воситалари яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.