Автомобилнинг каналга тушиб кетиши оқибатида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ҳаётдан кўз юмди
Кеча, 18 октябрь куни соат 23:00 да Ангор тумани Қорабоғ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1433-километрида 1993 йилда туғилган ҳайдовчи “Нексия-3” русумли транспорт воситасини «Самарқанд-Термиз» йўналишида бошқариб келиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўналишдан чиқиб, йўл бўйлаб оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган ва автомобилда ёнғин келиб чиққан.
Оқибатда транспорт воситаси ҳайдовчиси И.И., унинг 1993 йилда туғилган турмуш ўртоғи Ф.А. ҳамда вояга етмаган фарзандлари 2016 йилда туғилган С.Ў. ва 2017 йилда туғилган С.И. лар оғир даражадаги тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 19 октябрь куни Ангор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати.