«Автопатруль» рейди давомида 1977 қоидабузарлик аниқланди

Кеча - 25 январь куни Самарқанд вилояти ҳудудида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Автопатруль” рейд тадбири ўтказилди, дея хабар беради samubdd.uz сайти.

Тадбир давомида вилоятдаги йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 1977 та қоидабузарлик аниқланиб, буларнинг 1002 тасини қўпол қоидабузарликлар ташкил этди.

Жумладан, 81 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги, 109 та тегишли ҳужжатларсиз ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан бошқариш билан боғлиқ, 296 та одам ташиш қоидасини бузиш, 7 та ҳаракат вақтида телефондан фойдаланиш, 324 та йўл белгиларига риоя қилмаслик, 285 та қувиб ўтиш қоидасини бузиш, 7 та туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган, 304 та бошқа турдаги қоидабузарлик аниқланиб, 207 та транспорт воситалари жарима майдонига қўйилди.