Айни вақтда сайёрамизда қисман Ой тутилиши кузатилмоқда
Мутахассисларга кўра, мазкур Ой тутилиши сўнгги 500 йилдан буён энг узуни — 3,5 соат давом этади.
Ой тутилиш вақти соат 12:20 дан 15: 48 гача давом этади. Астрономлар Ой Қуёшни бутунлай яширолмаслигини айтмоқда. Шунинг учун унинг қирралари ёрқин порлайди.
Йил бошида 2021 йилда тўртта тутилиш бўлиши айтилганди. Икки марта Қуёш ва икки бор Ой тутилиши. 26 май куни Ой тўлиқ тутилганди. 4 декабрь куни эса Қуёшнинг тўлиқ тутилиши юз беради. У Aнтарктика минтақасида содир бўлади. Шунингдек, 10 июнь куни ҳалқа шаклида қуёш тутилиши кузатилди.
Бугунги Ойнинг қисман тутилиши 2021 йилги табиат ҳодисаларининг сўнггиси дейилмоқда. Ой тутилишини тўлиқ кузатиш учун махсус ускуналардан фойдаланиш тавсия этилади.