Аёл икки нафар фарзанди билан ис газидан заҳарланиб вафот этди
- 17.11.2019 16:55
- 257
- Ҳодиса
Наманган вилояти Уйчи тумани “Дўстлик” МФЙ, Миришкор кўчасидаги уйда 4 нафар фуқаро ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Мудҳиш ҳодиса бугун, 17 ноябрь куни соат 03:10ларда содир бўлган. Воқеа жойида хонадон соҳибининг турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди вафот этган. Хонадон соҳиби эса туман шифохонасига ётқизилган.
Газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига риоя қилинмагани мазкур ҳодисага сабаб бўлган.
Аниқланишича, хонадонда қўлбола ясалган иситиш печига пропан газ баллони резина шланг орқали уланиб уй ичида фойдаланилган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ФВВ фуқаролардан газ ва бошқа муқобил ёқилғи турларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилишни, қўлбола ва сертификатланмаган иситиш анжомларидан фойдаланмасликни сўраган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим