Аёл – жамиятнинг муқаддас таянчи

Аёл азалдан меҳр-муҳаббат, садоқат ва фидойилик тимсоли сифатида эъзозланиб келади. Унинг борлиги билан оила мустаҳкамланади, жамият яшайди, келажак авлод тарбияси баркамол йўлга қўйилади. Шу боис ҳам аёлларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг энг эзгу анъаналаридан бири.

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгаши томонидан аёлларни эъзозлаш ва уларнинг жамиятдаги ўрнини янада қадрлашга қаратилган тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирларда партиянинг фаол хотин-қизлари, вилоят кенгаши ходимлари ҳамда депутат аёлларга самимий тилаклар билдирилиб, байрам табрикномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Мазкур эътибор ва эҳтиром аёлларнинг жамият ҳаётидаги ўрни нақадар юксак эканини намоён этди. Тадбир иштирокчилари аёлларнинг мамлакат тараққиёти, ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлашдаги беқиёс ҳиссасини алоҳида таъкидлашди.

“Адолат” СДП вилоят кенгаши ахборот хизмати.