"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга қандай тиббий ёрдамлар кўрсатилган?

Ўтган йили ижтимоий дафтарда қайд қилинган (4-босқичида) самарқандлик 38691 нафар хотин-қиз дори-дармон билан таъминланган.

Шунингдек, 575 нафарига даволаниш учун йўлланма (ордер) берилган. (Энг кўп йўлланма Нарпай туманидан берилган - 123 та).

Рўйхатдагиларнинг 315 нафарида мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

"Дафтар"да турган 187 нафар хотин-қизларга жарроҳлик амалиёти учун йўлланма (ордер) берилган.

Бу каби ишлар учун давлат бюджетидан 4 миллиард 509,9 миллион сўм сарфланган.

"Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 486,1 миллион, "Аёллар дафтари" жамғармасидан 367,7 миллион сўм маблағ ажратилган.