Айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди

“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали хабарига кўра, таъмирлаш ишлари туфайли Самарқанд шаҳар, Оқдарё, Самарқанд ва Пайариқ туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

“Самарқанд шаҳар «Шимолий» ГТС газ тармоғида таъмирлаш ишларини олиб борилиши муносабати билан, 2023 йил 19 июль куни соат 08:00 дан 18:00 гача қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Самарқанд шаҳри: “Обод маскан”, “Қорасув”, “Ўзбеккенти”, “янгиобод”, “Хўжағунжойиш-2”, “Хумо”, “Мотрид”, «Маърифат», “Азизон”, «Чорбоғ», «Хўжақишлоқ», «Гулобод» (Наврўз), “Қўрғонча”, “Юксалиш”, “Зарафшон”, “Боғибаланд”, “Жўйи Чуқур”, “Боғимайдон”, “Обираҳмат”, “Қир”, “Хўжа Дониёр”, “Чилустун”, “Ғ.Жамшид” МФЙлари;

Оқдарё тумани: “Тараққиёт”, “Бозоржой”, “Навоий”, “Даҳбед”, “Пахтаобод” МФЙ лари, Қирқдархон массиви;

Самарқанд тумани: “Қорасув”, “Янгиобод” МФЙлари;

Пайариқ тумани: Челак, Ал-Бухорий ҳудуди, “Хўжа Исмоил”, “Чоштепа”, “Зарафшон” МФЙлари.

Барча табиий газ истеъмолчиларидан газ жиҳозларидаги жўмракларни ўчириб қўйишлари ва эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.

Ушбу ноқулайликлар учун “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали маъмурияти табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди”, дейилади хабарда.