БААда дунёдаги энг ёш ёзувчи "Гиннеснинг рекордлар китоби"га киритилди
Ҳатто болаликда ҳам ёзувчи бўлиш мумкин. Буни Бирлашган Араб Амирликларида яшовчи тўрт ёшли Саид Рашид Ал-Мҳаири исботлади.
2023 йилда унинг “Саид исмли фил ва айиқ” номли китоби нашр этилди. Асарда ҳайвонларнинг қандай қилиб дўстлашгани ҳақида ҳикоя қилинади.
Бундан бир неча йил олдин икки тилда ёзилган китобини нашр қилган боланинг опаси энг ёш ёзувчи мақомини олган эди. Яқин кишисининг муваффақияти болакайни ҳам илҳомлантирди.
Асар расман нашр этилганда боланинг ёши 4 ёшу 218 кун эди.
Ютуқ "Гиннеснинг рекордлар китоби"да қайд этилган.
Айтиш жоизки, китобхонлар орасида жуда машҳур китобнинг сотилган нусхалари сони 1 мингдан ошди.