Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига саволингиз борми?

Жорий йилнинг 7 августида Пахтачи туманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ҳудудларда фуқаролар билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқотни кенгайтириш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва бандликка кўмаклашиш мақсадида оммавий сайёр қабул ўтказилади.

Қабул туманнинг Хумор қўрғонидаги Шамсназар маҳалла фуқаролар йиғинида соат 9.00 да бошланади.

Самарқанд вилояти бандлик бош бошқармаси.