Банк карталарига эндиликда уйга етказиб бериш хизмати билан онлайн буюртма бериш мумкин
«Капиталбанк» Самарқанд филиали VISA ва UZCARD турдаги пластик карталарга масофадан туриб буюртма қабул қилган ҳолда, тайёр бўлган пластик карталарни уйга етказиб беришни бошлади (HUMO тизими карталарини эмиссия қилиш қурилмаси филиалга келтирилгач, ушбу турдаги карталар учун ҳам мазкур хизмат тури жорий этилади).
Ушбу функция «Капиталбанк»нинг Apelsin мобил иловасига қўшилган. Эндиликда ҳар қандай, ҳатто «Капиталбанк»нинг мижози бўлмаган фуқаролар ҳам ўз телефонига Apelsin'ни юклаб олиши ва «Капиталбанк»нинг банк картасига буюртма бериши мумкин.
Карта Самарқанд шаҳри ҳудуди бўйлаб фуқароларнинг уй манзилига курьер орқали етказиб берилади.
Ҳозирги вақтда бу функциядан «Android» учун мўлжалланган мобил илова орқали фойдаланиш мумкин. «iPhone» лар учун янгиланган Apelsin эса икки ҳафтада чиқарилади.
Шунингдек, пластик карта ёки омонат ҳисобрақамидаги маблағларни кўчириш бўйича фақат банк бўлимига бориб бажариш лозим бўлган тўловларни эндиликда «реквизитлар бўйича тўлов» функцияси ёрдамида амалга ошириш мумкин. Яъни, пулларни ташкилот ҳисобварағига бевосита смартфон орқали – банкка бормасдан ўтказиш имконияти мавжуд. Тўлов амалга оширилгач, илова сизга маблағлар ўтказилганлигини тасдиқловчи рақамли мемориал ордерни беради.
«Реквизитлар бўйича тўлов» хизмати мутлақо бепул.
Apelsin'нинг «Капиталбанк» мижозлари ҳисобланадиган, верификация қилинган фойдаланувчилари ушбу функциядан фойдаланишлари мумкин.
Ҳали «Капиталбанк»нинг мижозларига айланмаган кишилар учун эса оддий тавсия: исталган «Капиталбанк» картасига онлайн буюртма беринг ва уни уйингизда қабул қилиб олинг.
Сиз энди – банк мижозисиз, янги картани Apelsin'га улаш орқали илованинг барча функцияларидан фойдалана оласиз.
Apelsin иловани юклаб олинг!
Қўшимча маълумот учун,
Самарқанд филиали банк карталари билан ишлаш бўлими: 78 210-00-57
Контакт-центр: (71) 200-15-15(71) 200-45-45.