Бахшичилик Марказий Осиёдан тарқалган
Термизда ўтказилаётган халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида бугун “Жаҳон цивилизациясида бахшичилик санъатининг ўрни” мавзусида халқаро конференция иш бошлади.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев анжуман қатнашчиларини табриклаб, мазкур фестиваль ва конференциянинг бахшичилик санъати тарихини ўрганиш ва тарғиб этишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.
Жанубий кореялик олим Сеонг Йонг Пакнинг “Марказий Осиёда номоддий маданий мерос муҳофазаси бўйича халқаро ҳамкорлик: минтақада ICHCAP билан муштарак ишлар мисолида” мавзусидаги маърузаси кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.
- Бахшичилик Одам авлодлари ерда тарқалган замонлардан бошланган ва кўчманчилар маданияти сифатида элдан элга, юртдан юртга ўтиб келган. Бугун инсоният маданий меросига айланган бахшичилик санъати ер юзига айнан Марказий Осиёдан тарқалган, - деди Сеонг Йонг Пак.
Каримберди ТЎРАМУРОДОВ
Термиздан махсус zarnews.uz учун.