Бахтнинг сири - аёлда, аёл қадри - эрининг розилиги, уйининг тинчлигида

Телевизорда бир кампир билан суҳбат кетяпти. Онахон умр йўлдоши билан эллик йил бахтли ҳаёт кечирган экан. Журналист қиз ундан бахтининг сири ҳақида сўради:

Бунинг сабаби овқат тайёрлашдаги маҳоратми ё гўзалликми? Ёки фарзанд дунёга келтиришми?
Кампир деди:
- Эру хотиннинг бахти Аллоҳнинг тавфиқидан сўнг асосан хотиннинг қўлидадир. Аёл киши уйини жаннатга ҳам, дўзахга ҳам айлантириши мумкин. Инсон фақат молу дунё билан бахтиёр бўла олмайди. Кўпгина бадавлат аёлларни биламан. Улар бахтсиз. Турмуш ўртоғидан яшириниб юради. Яхши овқат тайёрлаш ҳам бахт бера олмайди. Кўпгина ошпаз аёлларни биламан. Уларнинг ҳаётига чидаб бўлмайди. Гўзаллик ҳам бахт бера олмайди. Кўп гўзалларни эрлари талоқ қилган. Фарзанд туғиш ҳам бахт бера олмайди. Кўпгина серфарзанд аёлларни биламан. Улар ҳам бахтсиз. Журналист қиз ажабланиб сўради:
- Унда бахтли бўлишнинг сири нимада?
Кампир деди:
- Эримнинг жаҳли чиққанда мутлоқ эҳтиром билан сукут сақладим. Бошимни хам қилдим. Сукут сақлаганингизда, сукутингиз замирида масхаралаш бўлмасин. Эркак киши зийрак бўлади. Уни дарҳол илғайди!
- Шунақа пайтда хонадан чиқиб кетсангиз бўлмайдими?
- Зинҳор бундай қила кўрма. Бундай қилсанг, уни тинглашни истамаётганингни билиб қолади. Сен жим тур. Эрим тинчлангунча ҳар бир айтган гапини маъқуллаб тураман. Гапини тугатгандан сўнг чиқишга изн сўрайман. Сўнгра чиқаман. Чунки у бақирганидан кейин дам олиши керак. Чиқиб уй ишларини тинчгина битираман.
- Унда кейин нима қиласиз? Бир-икки ҳафта унинг олдига кирмайсизми?
- Ҳаргиз бундай қила кўрма. Бу икки томонни ҳам кесадиган ханжар кабидир. Суҳбатингга муҳтож бўлиб турганда, сен ундан узоклашсанг, у сендан узоклашишга кўникиб қолади. Натижада қайсар ва талабчан бўлиб колади!
- Кейин нима киласиз?
- Бироздан сўнг бир стаканда шарбат ёки қаҳва олиб кираман. Унга: «Марҳамат, буни ичиб олинг, - дейман. У мендан: «Аччиқландингми?» деб сўрайди. Мен: «Йўқ», дейман. У узр сўрайди ва мулойим гаплар билан кўнглимни ола бошлайди.
- Сиз унинг гапларига ишонасизми?
- Албатта! Нега энди ғазаби чиққанда унга ишониб, ғазабдан тушганда ишонмаслигим керак?
- Қадрингиз-чи?
Кампир деди:
- Қадрим эримнинг розилигида, уйимнинг тинчлигида!

Манба