Байден президентликнинг биринчи кунида АҚШнинг ЖССТдан чиқиш жараёнини тугатишга киришади

Яна бир неча соатлардан кейин Вашингтонда Жо Байденнинг расмий инаугурацияси бошланади. АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден ўзининг расмий инаугурацияси куни Америка Қўшма Штатларининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)дан чиқиш жараёнини тугатувчи фармонни имзолайди, дейилади америкалик сиёсатчи жамоаси веб-сайтида.

Ўз навбатида The Hill  нашриёти Байденнинг тегишли чораларисиз Қўшма Штатлар 6 июль куниёқ ЖССТдан расман чиқиб кетиш мумкинлигини эслатди.

Баёнотга кўра, Қўшма Штатлар шу ҳафта бошланган ЖССТ Ижроия кенгашининг ишида иштирок этади. АҚШ делегациясига мамлакатнинг юқумли касалликлар бўйича етакчи мутахассиси, доктор Энтони Фаучи бошчилик қилади ва эртага, 21 январь куни ЖССТда нутқ сўзлайди.

Бундан ташқари, баёнотда Байден маъмурияти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва АҚШнинг бошқа шериклари билан халқаро ташкилотни ислоҳ қилиш ва мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун ишлаши таъкидланади.

Ўтган йилнинг май ойи охирида Америка раҳбари ЖССТ зарур бўлган ислоҳотларни амалга оширишдан бош тортгани сабабли Вашингтон ушбу ташкилот билан барча алоқаларини узаётганини эълон қилган эди.

Июль ойида Қўшма Штатлар БМТ бош котиби Антониу Гутерришни ЖССТдан чиқиш тўғрисида хабардор қилди, қарор 2021 йил 6 июлда кучга кириши керак.

Г.Холдорова тайёрлади.