Беларуснинг Европа Иттифоқи билан чегарасида вазият кескинлигича қолмоқда
Польша-Беларус чегарасида кескинлик кучаймоқда. Польшанинг Черемха қишлоғи яқинидаги чегарада муҳожирлар гуруҳи Беларус томондаги сим тўсиқни бузиб ўтишга уринган. Польша аскарлари бу уринишни муваффақиятли бартараф этишди.
Беларус аскарлари эса муҳожирларга ёрдам бераётгани кузатилган.
Ҳозирда мавжуд вазият туфайли чегарада Польша аскарларининг сони 15000 нафарга етди.
Беларус ҳукумати муҳожирлар лагерига ёрдам, жумладан, чодир ва иситиш мосламаларини етказиб бераётганини айтди. Бу эса Европа Иттифоқи чегараларида ушбу стихияли ҳолатдан деярли доимий ҳолга айланиши эҳтимоли катта.
Литва давлат чегара хизмати 70 га яқин муҳожир Беларус томонидан чегара бўйлаб ҳаракатланаётгани акс этган видеони эълон қилди. Гуруҳ Литвани Беларусдан ажратиб турувчи Начка дарёси бўйлаб бир қанча километрни пиёда босиб ўтган бўлса-да, чегарани кесиб ўтишга уринмаган.
Муҳожирлар сўзларидан келиб чиқиб чегарачиларнинг таъкидлашича, уларни Польша билан чегарадан бу ерга Беларус расмийлари олиб келган.
Европа Иттифоқи Минскни инқирозни атайлаб кучайтирганликда айблаб, санкциялар жорий этишга чақирмоқда. Беларус президенти Александр Лукашенконинг айтишича, ҳозирги вазиятга урушлардан қочишга мажбур қилаётган айнан Ғарб давлатлари айбдор.