Бешинчи кун: Марокашда қудуққа тушиб кетган болани қутқаришга ҳаракат давом этмоқда
Мана беш кундирки, Марокашнинг Шефшаэн провинциясида 35 метрли қудуққа тушиб кетган беш ёшли Райянни қутқарув ишлари давом этмоқда.
Болага кислород, сув, озиқ-овқат ва кузатув камераси туширилди, деб хабар беради Sky News.
Бола тор қудуқ ёнида ўйнаётганида тушиб кетган.
Қутқарувчилар тешик қазишмоқда ва бир неча кунлик ишлардан кейин болага атиги уч метр қолган. Бироқ, кўчки хавфи туфайли қудуққа параллел равишда яна бир тешик ковлаш керак.
Йиқилиш пайтидаги зарбалар ва бошқа кечинмалардан сўнг қудуққа туширилган камера тасвирлари боланинг ҳушида эканлигини кўрсатди.
Ҳодиса жойида полиция ва фавқулодда хизмат вакиллари, қутқарувчилар куну тун ҳаракат қилишмоқда. Қудуқдан олиб чиқилиши билан уни касалхонага етказиш учун воқеа жойида вертолёт шай турибди.