“BestTravel” Дубайдаги ватандошларимизга беғараз ёрдам кўрсатмоқда

Самарқанддаги "BestTravel" сайёҳлик компанияси жамоаси кўнгиллилар билан ҳамкорликда юзага келган бугунги вазият туфайли Дубайдан ўз ватанига қайтиб кела олмаган Ўзбекистон фуқароларига 10 кун давомида беғараз ёрдам кўрсатмоқда.

Ушбу фуқаролар коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, зарур ҳолатларда молиявий ёрдам билан ҳам таъминланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “BestTravel” туристик ташкилоти жамоасига, шунингдек, ушбу акцияда иштирок этаётган волонтёрларга шундай вазиятда юртдошларимизга кўрсатаётган ёрдами учун самимий миннатдорчилигини билдирди.