Бир кечада Афғонистоннинг икки вилоятига қуролли ҳужум уюштирилди
- 13.06.2020 22:30
- 84
- Хориж
“Толибон”чи (Ўзбекистонда тақиқланган) жангарилари Афғонистоннинг Гор вилояти хавфсизлик хизмати постларидан бирига ҳужум уюштирди. Оқибатда 7 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар берди.
Вилоят полицияси раҳбарининг сўзларига кўра, ҳужум жума куни кечқурун Пасабанд қишлоғида уюштирилган.
Бундан ташқари, тахминан шу вақтнинг ўзида номаълум шахслар томонидан Афғонистоннинг Хост вилоятига ҳам қуролли ҳужум уюштирилган. Ҳужум оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида айтилмоқда. Бироқ уюштирилган мазкур ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир эктермистик ташкилот ўз бўйнига олмади.
Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Жавид Фейсалнинг сўзларига кўра, сўнгги икки ҳафта давомида “Толибон” ҳаракати томонидан уюштирилган ҳужумлар оқибатида мамлакатда жами 89 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.