Бир кунда 10 нафар фуқарога нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Самарқанд вилояти бўйлаб ўтказилаётган “Жиноятчиликка қарши кураш” тезкор профилактик тадбирлари доирасида, 16 сентябрь куни Тойлоқ ҳамда Жомбой туманларида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг яшаш хонадонларида тинтув тергов ҳаракати ўтказилди.

Олиб борилган тинтув тергов ҳаракати давомида бир гуруҳ фуқароларда бита, металл буюмдан ясалган кастет, пневматик қурол, пичоқлар, ҳужжатсиз ов қуроллари, тақиқланган мазмундаги диний материаллар, гиёҳвандлик моддалари мавжудлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди.

Шунингдек, МЖтКнинг тегишли моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган 10 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, профилактик тадбирлар давом этмоқда.