Биринчи хоним болаларни байрам билан табриклади

Ўзбекистон биринчи хоними, “Замин” фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева болаларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан муборакбод этди:

“Азиз болажонлар! Сизларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайман! Ўзбекистонимизнинг ҳар бир ўғил-қизи тинч-осуда юртда, ота-онаси бағрида, жисму жони саломат бўлиб улғайишини тилайман.

“Замин” фонди жисмоний ҳолатидан қатъи назар, барча болажонларга қувонч улашишга тайёр. Зеро, сиз кўзимиз қувончи, бизнинг эртамиз ва ҳаётимиз мазмунисиз!".

Зироат Мирзиёева бугунги кунда дунё болалари катталар қатори асосий вақтини уйда ўтказишга мажбурлигини таъкидлаган.