Биржа ходимлари тизимда шаффофликни таъминлаш учун курашмоқда

Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржаси АЖ Самарқанд филиали ҳамда Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Биржада шаффофликни таъминлаш ва очиқ электрон савдоларни ўтказиш амалиёти” мавзусида ОАВ ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржаси АЖ матбуот котиби Ҳикматулло Тиллабоев томонидан биржа фаолияти таништирилди. Биржада тузилган битимларнинг бажарилишини кафолатлаш тизими ва электрон давлат ҳаридлари, брокерлик фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, филиалдаги марказий савдо залидан ташқари, вилоят бўйича 45 та савдо майдончалари, 88 та брокерлик идоралари ва 300 тага яқин трейдерлар фаолият кўрсатаётгани таъкидланди.
Журналистларни берган саволига жавобан жорий йил бошидан буён филиал томонидан ўтказилган электрон савдолар натижасида уч юз трилион сўмлик битимлар тузилган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки баробар ошагани айтиб ўтди. Хусусан битимларнинг асосий қисми, яъни 68 фоизи биржа савдоларида, қолган 32 фоизи электрон тижорат савдо тизимига тўғри келганлиги айтилди. Йил бошидан буён давлат ҳаридлари бўйича биржанинг электрон савдо тизими xarid.uzex.uzда тузилган битимлар қарийб 22 тирилион сўмни ташкил этган. Бунда бюджет ва корпоратив бюртмачилари маблағининг тежалиши 3,3 маротабага ўсиб, 3,3 тирилион сўмга тенг бўлгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Пресс-тур иштирокчилари ва тадбиркорлар учун тақдимот ҳам ўтказилди. Унда вилоятда тадбиркорларнинг биржа савдолари ва онлайн-аукционларда иштирок этиш тартиблари тушунтирилди. Бундан ташқари, биржанинг uzex.uz веб-сайтида фойдаланувчилар биржа фаолияти ва хизматлар бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлиши мумкинлиги кўрсатилди.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.