“Биз – гиёҳвандликка қаршимиз!”

Самарқанд давлат чет тиллари институти ҳамда ТАТУ Самарқанд филиалида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши кураш ойлиги” доирасида шу мавзуда тадбир ташкил этилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги наркотик моддаларини назорат қилиш минтақавий комиссияси ташаббуси билан ўтказилган тадбирларда вилоятимиз ҳудудида наркотик воситаларини тарқатиш, сотиш ва истеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш, наркотик моддаларнинг зарари ҳамда бу фаолият билан боғлиқ бўлган жиноятлар оқибатларини тушунтириш ҳақида гап борди.
Мамлакатимизда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши курашиш борасида тегишли дастурлар амалга оширилмоқда, – дейди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази етакчи эксперти Наби Жўраев. – Шунингдек, вилоят Наркотик моддоларни назорат килиш минтакавий комиссияси томонидан гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган профилактик ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланма савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилмоқда. Бу тадбирларда кўргазмали воситалар ёрдамида “заҳри қотил”нинг қандай аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилмоқда. Бугунги тадбир ҳам шундай ҳаракатларимиз давоми бўлиб, ёшларнинг гиёҳвандлик моддалари савдоси-ю истеъмолига қарши фаоллигини оширишдан иборат.
Тадбирларда гиёҳвандлик оқибатлари ҳақида видеофильм намойиш этилди.