Блинкен: "АҚШ Хитой билан қарама қарши турмоқчи эмас"

"РИА Новости"га кўра АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Хитой раҳбари Си Цзинпин билан учрашувда Америка Тайвань мустақиллигини қўллаб-қувватлашдан бош тортишини ва Хитой билан зиддиятга киришмаслигини айтган.

У шунингдек, АҚШ Хитой билан янги совуқ уруш уюштириш ниятида эмаслигини билдирган. Блинкеннинг аниқлик киритишича, Вашингтон Пекин тизимини ўзгартирмоқчи эмас.

"АҚШ янги совуқ уруши ва Хитой тизимини ўзгартиришга, иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш орқали Хитойга қарши туришга интилмаяпти", деган Блинкен.

Америка дипломатияси раҳбари ва Хитой раҳбари ўртасидаги учрашув 35 дақиқа давом этган.

Ўз навбатида Си Цзинпин Блинкен билан суҳбатга изоҳ берди ва америкалик сиёсатчининг ташрифи натижаларини “жуда яхши” дея баҳолади.